Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўғирланган машина 2 соатда Сирдарёда ушланди

Тошкентда ўғирланган машина 2 соатда Сирдарёда ушланди

Бугун, 18 сентябрь куни соат 10:35 ларда номаълум шахс Тошкентда «Ласетти» ўғирлаган ва икки соатга қолмай, соат 12:25 ларда Сирдарёда қўлга тушган.

Машина эгаси автомобили олиб қочилгани ҳақида ички ишлар органларига дарҳол хабар берган. Натижада автомашина Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи эски «Салар» ЙПХ масканида "Тошкент-Самарқанд" йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган.

Транспорт воситаси Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган 1-сонли жарима майдонига жойлаштирилган. Автомашинани Хоразм вилоятида яшовчи вақтинча ишсиз фуқаро олиб қочгани айтилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг