Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда машина ўғриси 45 дақиқада ушланди

Тошкентда машина ўғриси 45 дақиқада ушланди

Фото: Тергов департаменти

Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2021 йилнинг 31 март куни соат 23:00 ларда номаълум шахс Яккасарой тумани Чўпон ота кўчаси 25-уй олдида турган 26 ёшли Даврон Т.га тегишли «Nexia» русумли автомашинасининг эшиклари очиқлигидан ҳамда автомашинанинг ўт олдириш калити ўзидалигидан фойдаланиб, мазкур транспорт воситасини олиб қочган.

Ўтказилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, шу куннинг ўзида «102»га хабар келиб тушган вақтдан бошлаб 45 дақиқа мобайнида автомашина Шота-Руставели кўчасида топилиб, ушбу жиноятни Яккасарой тумани Қушбеги мавзесида яшовчи 34 ёшли Дмитрий Б. маст ҳолатда содир қилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган ва автомашина техник соз ҳолатда жабрланувчига қайтарилган.

Ҳозирда Дмитрий Б.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг