Тошкентда «Ласетти» автобус ортидан урилди. Ҳайдовчи ухлаб қолгани айтилмоқда
Бугун, 18 октябрь куни тонгги соат 06:30 ларда, «4-Автобус саройи» ҳайдовчиси К.Ф «Мерседес-Бенц ЛФ» русумли, сарой рақами 31 бўлган автобусни 122-йўналишда Чоштепа кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида, қайрилиб олиш жараёнида «Ласетти» русумли енгил автомобил автобуснинг орқа қисмига келиб урилган.
Тўқнашув натижасида «Ласетти» русумли енгил автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олган ҳамда шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, дастлабки маълумотларга кўра, «Ласетти» русумли енгил автомобил ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолган. Шу сабабли бошқарувни йўқотиб автобусга урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари томонидан расмийлаштирилган.
Шу билан бирга, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутасадди ходимлари томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter