Тошкентда «Lacetti» олти нафар пиёдани уриб юборди, икки киши вафот этди
4 декабрь куни Тошкентнинг Учтепа тумани, Фарҳод кўчасида 1996 йилда туғилган Р.И. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Яъни, у 1982 й.т. А.А. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашина билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборган, сўнг йўл четида ҳаракатсиз турган 1995 й.т. М.В. бошқарувидаги «Matiz» билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида «Lacetti» ҳайдовчиси ҳамда тўрт нафар пиёда (1974 й.т. Н.С., 1986 й.т. М.У., 1987 й.т. Ю.Ш., 1994 й.т. Э.М.) турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМга ётқизилган.
Икки нафар пиёда (1960 й.т. Қ.Х., 1982 й.т. Г.Ф.) олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасининг сабаби «Lacetti» ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter