Тошкентда карантин 2 кундан кейин тугаши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. У берилган саволларга жавоб қайтарди.
– Тошкент шаҳрида карантин 2 кундан кейин тугайди деган хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу нечоғлик ҳақиқатга яқин?
– Ижтимоий тармоқларда тарқатилган, Тошкент шаҳрида карантин икки кундан кейин тугайди деган хабарлар асоссиз.
Карантинни ўрнатиш ва уни бекор қилиш Республика мувофиқлаштириш комиссиясининг ваколати ҳисобланади.
Ушбу комиссиянинг расмий маълумотидан ташқари, тарқатилган барча турдаги маълумотларга асло ишониш керак эмас.
Уларнинг маълумотига ишонсангиз ва карантин талабларини бузсангиз, демак Сиз қоидаларни бузганликда айбланасиз ва маъмурий жавобгарликга (жаримага) тортилишингиз мумкин.
Жиноят кодексининг 244 (прим 5)-моддасига мувофиқ, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини унутмаслик керак, – дейди Нурмат Отабеков.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter