Тошкентда жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди
Бугун, 15 январ куни соат 02:51 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 02:55 да етиб бориб, ёнғин соат 03:04 да ўраб олинган ва соат 03:09 да ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 150 квадрат метр майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
«Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Тошкент шаҳрида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ва 3 киши жароҳат олиб, шифохонага жойлаштирилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter