Тошкентда иситиш тизими вақтлироқ ёқилиши мумкинми?
Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ёғинли ва салқин ҳаво оқими кўпчиликда Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланади, деган саволни юзага келтиргани табиий. «Тошиссиққуввати» бу масалага аниқлик киритди.
«Repost»нинг хабар беришича, «Тошиссиққуввати»нинг Тошкентда иситиш мавсуми бошланиши ноябрь ойига белгиланган.
Бироқ, ҳаво ҳарорати беш ва ундан паст даражага тушса, иситиш тизими ёқилиши мумкинлиги маълум қилинган. Бундай қарор, агар беш кун давомида шундай ҳарорат сақланиб қоладиган бўлса, ҳокимият томонидан қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter