Тошкентда эркак аёли билан жанжаллашиб, ўзини ёқиб юборди
Тошкент шаҳридаги хонадонларининг бирида 45 ёшли эркак устидан спирт қуйиб, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда «Millar» теледастурида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, эркак рафиқаси билан ҳар доим жанжаллашиб ҳамиша асабий юрган. Ҳолат содир бўлган тунда эркак аёли билан яна жанжаллашиб қолиб, уйга ўт қўйишини айтган. Кейин эса спиртли ичимлик ичиб маст бўлиб қолган эркак ўз устига этил спиртини қуйиб, ўзини ёқиб юборган.
«Бемор марказга олиб келинганда аҳволи оғир эди. Унда 35 фоизли куйиш жароҳати аниқланган. Беморнинг боши, танаси ва икки қўл, оёқлари куйган», – дейди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter