Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Бутунжаҳон тупроқ куни нишонланди

Тошкентда Бутунжаҳон тупроқ куни нишонланди

Тошкентда 5 декабрь – Бутунжаҳон тупроқ куни муносабати билан «Тупроқ деградациясининг олдини олишнинг инновацион технологиялари» мавзусида Республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Тадбир ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, олимлар, тадқиқотчилар, миллий ва хорижий тупроқшунос мутахассислар иштирок этишди.

Олимлар тадбирда минимал юмшатиш, алмашлаб экиш, органик моддалар солиш ва қоплама экинлар каби усуллар тупроқ ҳолатини яхшилаши, эрозия ва ифлосланишни камайтириши, ер ости сувларининг инфильтрацияси ва тўпланишини яхшилашига алоҳида тўхталишди.

ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров таъкидлаганидек, Глобал Экологик Жамғарманинг молиявий кўмагида ФАО Ўзбекистонда экологик барқарорликни мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, биохилма-хилликни сақлаш ва тупроқларни соғломлаштиришни таъминлашга қаратилган йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти тупроқ унумдорлигини сақлаш ва яхшилаш, деградация жараёнларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларига қарши курашиш бўйича кенг кўламли илмий-амалий тадқиқотлар олиб бормоқда.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг