Тошкентда «боғча опа»лар малакасини ошириш маркази қурилади
Ҳукуматнинг 19 декабрдаги 714-сонли қарори билан Тошкентда Мактабгача таълим муассасалари учун педагог кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази қурилиши белгиланди.
Марказ Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг умумий қиймати 12,5 млн доллар бўлган грант маблағлари ҳисобидан барпо этилади. Ўз навбатида, мазкур маблағлар ҳисобидан пойтахтда инновацион мактабгача таълим ташкилоти ҳам қурилиши режалаштирилган.
Ушбу икки объект биносини қуриш учун Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Нурафшон ва Шароф Рашидов кўчалари оралиғида 1,6 гектар ер майдони ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter