Тошкентда аёлни машина уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда пиёдалар ўтиш жойида аёлни машина уриб юборган видео тарқалди. Ҳолат бўйича расмий хабар берилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 апрель куни соат 10.50 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 2002 йилда туғилган Р.И. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинасида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1976 йилда туғилган У.Э. ни уриб юбориши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter