Тошкентда 2 ёшли қизалоқ қулаган уй остида қолиб кетди
Бугун, 15 июн куни М.Улуғбек тумани «Олий Ҳиммат» МФЙда жойлашган уйларнинг бирида қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда уйнинг бир қисми бузилиб кетган ва қулаган девор остида 2 ёшли қизалоқ қолиб кетган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни олиб чиқишган ва зарурий тиббий ёрдам учун шифокорларга топширишган. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter