Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси ўртасида келишув имзоланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси ўртасида келишув имзоланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳамкорлик юзасидан «Йўл харита»си имзоланди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Татаристон (Россия Федерацияси) президенти Рустам Минниханов 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси Ҳукумати ўртасида кенгайтирилган ҳамкорлик бўйича «Йўл харита»сига имзо чекдилар.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳар икки ҳудудда савдо-иқтисодий фаолият, шаҳарсозлик, муниципал бошқарув, транспорт, уй-жой коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва ижтимоий соҳаларда ўзаро тажриба алмашинуви, шунингдек, маданият, ёшлар, илм-фан, таълим, туризм, спорт, ахборот технологиялари каби қатор соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг