Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига 3 кун ичида барҳам беради
Бир неча ўн йиллик соғлом ва Тошкент шаҳри чиройига чирой бағишлаб турган дарахтларнинг аёвсиз кесиб ташланаётганига кескин барҳам бериш мақсадида масъул бошқарма ва ташкилотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилади, жавобгарликкача тортиш чоралари кўрилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт аҳолисига ушбу тартибсизликларга уч кун ичида барҳам берилиши ва бундай ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилишини шахсан ўзи назоратга олишини билдирди.
Бирор жойда дарахт кесилаётганда бефарқ бўлмаган шаҳар аҳолиси бунинг олдини олиш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ишонч телефонига 277-75-43 ёки Ички ишлар идораларига 233-71-47, 233-49-46 қўнғироқ қилишлари сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter