Тошкент метросида 58 яшар аёл темир йўл изларига йиқилиб тушди
Бугун тахминан соат 16:00 да «Пахтакор» метро бекатида 1961 йилда туғилган фуқаро К.В. темир йўл изларига йиқилиб тушган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.
Станция ходимларининг тезкор хатти-ҳаракатлари оқибатида кекса аёл платформага хеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилган. У ўзини метрога тушган вақтида боши айланганлигини таъкидлади.
Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг харакат жадвалига таъсир кўрсатмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter