«Тўқсон фоизга соғайган» Жанубий Кореяда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Сеулда коронавирусга қарши курашишдаги чекловлар қайта тикланмоқда.
Чунки Корея Республикаси пойтахтида коронавирус эпидемияси қайта уйғонди. Уч кундан буён мамлакатда янги ҳолатлар кўпаймоқда: 27 май — 40, 28 май — 79, бугун — 58 нафар бемор аниқланди.
Сеулдаги музей ва театрлар яна ёпилди. Ҳукумат аҳолини масофа сақлашга чорлаяпти.
«Worldometer» маълумотига кўра, коронавирусни юқтириш умумий ҳолати бўйича Жанубий Корея Осиёда 17-ўринда, жаҳонда 48-ўринда: жами 11 402 та ҳолат қайд этилган, беморларнинг 10 363 нафари (90,8 фоиз) соғайган, қурбонлар сони — 269 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter