Тонг хушхабар билан бошланди: икки олтин, бир кумуш!
Осиё ўйинларининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди.
Академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида кечган яккалик дастурида ҳамюртимиз Анна Пракатен делегациямизга иккинчи олтин медални тақдим қилди. Кумуш ва бронза медаллари эса Хитой ҳамда Япония вакилларига насиб этди.
Академик эшкак эшувчиларимиздан яна бир олтин медаль!
Академик эшкак эшувчиларимиз навбатдаги олтин медални қўлга киритишди. Бу гал эркаклар ўртасида М4- дастурида иштирок этган Шеҳроз Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишди ва учинчи олтин медални қўлга киритишди.
Делегациямизда навбатдаги кумуш медаль
Ўзбекистон делегацияси ўз ғазнасини яна бир кумуш медаль билан бойитмоқда. Академик эшкак эшиш бўйича М4х дастурида стартга чиққан Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Собиржон Сафаралиев кумуш медални қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медаль Хитой, бронза медали Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter