Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио 2020 йўлида: Олимпиячиларимиз саралашда Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон билан ўйнайди

Токио 2020 йўлида: Олимпиячиларимиз саралашда Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон билан ўйнайди

Фото: «olympic.uz»

2019 йилнинг март ойида Тошкент шаҳри 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқич баҳсларига мезбонлик қилади. Ушбу саралашда ғолиб чиққан терма жамоа 2020 йилда Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўл олади. Таиланддаги Осиё чемпионатида 1-3 ўринларни қўлга киритган терма жамоалар Токио 2020 Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси «F» гуруҳида Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Фото: «olympic.uz»

Мусобақа регламентига кўра, саралаш баҳслари Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган ҳолда ўтказилади. Ҳар икки минтақадаги гуруҳларда 1-ўринни қўлга киритган жами 11 та терма жамоа Осиё чемпионатига тўғридан-тўғри иштирок этади. Шунингдек, ўз гуруҳларида энг яхши натижа қайд этган 4 та иккинчи ўрин соҳиблари ва мезбон Таиланд терма жамоалари ҳам Токио Олимпиадаси учун курашни давом эттириш имкониятига эга бўладилар.

2020 йилги Осиё чемпионатида 16 та терма жамоа иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг