Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио-2020: Олимпиаданинг дастлабки мусобақаларига старт берилди

Токио-2020: Олимпиаданинг дастлабки мусобақаларига старт берилди

Фото: «Известия»

Токио-2020 Олимпиадаси доирасида дастлабки мусобақалар старт олди.

Софтбол бўйича Япония аёллар терма жамоаси Фукусима стадионида бўлиб ўтган учрашувда Австралия устидан 8:1 ҳисобида устун келди.

Олимпиаданинг очилиш маросими 23 июлга белгиланган. Анъанага мувофиқ, айрим мусобақалар ўйинларга расмий старт берилишидан аввалроқ бошланади.

1996 йилдан бери илк маротаба Олимпиада дастурини футбол очиб бермади. Бейсболнинг соддалаштирилган шакли саналадиган софтбол 1996 йилдан 2008 йилгача Олимпиада дастурига киритилганди. АҚШ терма жамоаси уч марта, Япония бир марта ОЛимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган.

Ушбу спорт тури 2024 йил Париж мезбонлик қиладиган Ёзги олимпиада дастурига киритилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг