Тожикистонлик икки футболчи ўзбек клубларида кўрикдан ўтади
Душанбенинг «Истиқлол» клуби икки футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга яқин турибди. Тожик журналистларининг ёзишича, улар ўзбек клублари кўригидан ўтяпти.
Аввалроқ Жаҳонгир Алиевнинг «Насаф» кўригида экани маълум бўлган эди. Бугун тақатилган хабарларга кўра, Дмитрий Барков Тошкентнинг «Локомотив» клубида синовдан ўтиш учун жўнаб кетган.
Маълумот учун, айни пайтда «Насаф» Туркияда, «Локомотив» эса Бирлашган араб амирликларида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter