Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда яна зилзила содир бўлди. Ер силкиниши водийда ҳам сезилди

Тожикистонда яна зилзила содир бўлди. Ер силкиниши водийда ҳам сезилди

Бугун, 23 феврал куни Тошкент вақти билан 16:24 да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 11:24 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 38,2 градус шимолий кенглик; 73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 470 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона вилоятида 2 балл, 264 км.
  • Андижон вилоятида 2 балл, 292 км.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тожикистонда дастлаб содир бўлган зилзила куни Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида сезилди, сўнг яна бир неча бор ер қимирлади.

Хатарлиси, Тожикистондаги зилзилалар Сарез кўлига яқин ҳудудда кузатилмоқда. Бу Ўзбекистон учун қандай хавф туғдириши ҳақида ҳам тўхталиб ўтгандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг