Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Душанбеда ЙТҲ оқибатида 22 ёшли ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди

Душанбеда ЙТҲ оқибатида 22 ёшли ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди

Кеча 18 март куни тахминан соат 1:00 да Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатда эса 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳар бошқармаси маълумотларига кўра, «Mersedes-Bens» русумли автомашина ҳайдовчиси (давлат рақами 002КК03), 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Исроилов Асадбек Исмоилўғли катта тезликда «Зафар» маҳалласидан Исмоил Сомоний хиёбони томон ҳаракатланган. У Н.Маҳсум кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганида йўлда бошқарувни йўқотиб, темир панжарага бориб урилган.

«Тезлик шунчалик юқори бўлганки, зарбадан автомобиль икки қисмга бўлинган, кейин эса орқа қисми ёниб кетган. Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган», – дейилган хабарда.

Ҳодиса бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг