Ўзбекистон президентининг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди.
Олий даражадаги тадбирларга бой дастур доирасида Хўжанд шаҳрида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этди.
Дўстлик стеласининг очилиш маросими ва уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши бўлиб ўтди.
Етакчилар тарихий-маданий мажмуа — Хўжанд қалъасига ташриф буюриб, санъат усталарининг қўшма концерт дастурини томоша қилдилар.
Аэропортда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кузатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter