Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон ФВҚ: зилзилада Сарез кўли тўғонига зарар етмади (видео)

Тожикистон ФВҚ: зилзилада Сарез кўли тўғонига зарар етмади (видео)

Кеча, 23 феврал куни Тожикистон Республикаси ҳудудида бир нечта зилзилалар содир бўлгани ва уларнинг ўчоғи мамлакат шимолидаги тоғ чўққисида жойлашган Сарез кўли атрофида бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси берган хабарга кўра, биринчи ва кечаги кун ҳисобига энг кучлиси бўлган ер силкиниши (6,8 балл, соат 05:37) Сарез кўлидан 30 километр шарқда содир бўлган. Қолган ўнга яқин зилзилалар эпицентри ҳам тоғли ҳудудларда, Мурғоб вилояти маркази ва Сарез кўли оралиғидаги чўлда – одам яшамайдиган ҳудудларда жойлашган.

Тожикистон ФВҚга кўра, Сарез кўли мониторинги ва эрта огоҳлантириш тизими нормал ишламоқда.

«Тебранишлар ва бунинг натижасида келиб чиқадиган ўзгаришлар рўйхатга олинмади. Сарез кўлига сув келиши ва унинг сарфи ўзгаришсиз ҳолатда. Яъни бугунги кунда сув келиши секундига 39 куб метрни, чиқиб кетадиган оқим эса секундига 45 куб метрни ташкил қилмоқда», – дейилади ахборотда.

Тожикистон томони, шунингдек, 2015 йилда Сарез кўли ҳудудида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлгани, натижада тош қулаши қайд этилгани, аммо Усой тўғонида ўзгаришлар кузатилмаганини маълумот учун қайд этиб ўтмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг