Кумушкон тоғларида бедарак йўқолган йигит қутқарилди
22 май куни 10 кишидан иборат ўртоқлар Кумушкон тоғларига (Тошкент вилояти Паркент тумани) дам олгани чиқишган. Йигитлар баланд тоғликка кўтарилганларида бирдан кучли ёмғир ёға бошлаган, йигитлар тезда тоғдан тушишган.
Бироқ, пастга тушганларида ўртоқлардан бири йўқолиб қолган.
Қолиб кетган ўртоғини қидириш учун йигитлар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳидан ёрдам сўрашган.
Уч соатлик қидирув жараёнида бедарак йўқолган йигит топилди ва дўстларига соғ омон топширилди, дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter