Чорва боқишга чиққан шахс жарликка тушиб кетди
Навоий вилояти ФВБга Нурота тумани ҳудудидаги «Оқ тоғ» тоғ тизмаларига фуқаро чорва молларини боқиш мақсадида бориб, жарликка тушиб кетгани ва унга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, зудлик билан ҳодиса жойига ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Қайд этилишича, тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро жароҳат билан топилиб, унга психологик ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида хавфсиз жойга олиб чиқилган. Шунингдек, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган. Шифокорларнинг маълум қилишича ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter