Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ Россияда пулсиз ва паспортсиз қолган ҳамюртимизга ёрдам берди

ТИВ Россияда пулсиз ва паспортсиз қолган ҳамюртимизга ёрдам берди

Фото:«Xabar.uz»

2019 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига иш ҳақи ва паспортини қайтаришда ёрдам сўраб Ўзбекистон фуқароси У.Абдувалиев телефон орқали мурожаат қилган. Бу ҳақда ТИВ ахборотида маълум қилинди.

Аниқланишича, ушбу фуқаро 2018 йил ноябрь ойида Амур вилоятига келиб ишга жойлашган ва жорий йилнинг март ойига қадар ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. Лекин март ойида иш берувчи билан келишмовчилик туфайли унга ойлик тўлашмаган, паспортини қайтариб беришни рад қилишиб ўз ҳаракатларини меҳнат патенти расмийлаштирилгани учун У.Абдувалиевнинг қарздор эканлиги билан изоҳлашган.

Бир неча марта музокаралар ўтказиб Бош консулхона мазкур масалани ижобий ҳал этишга муваффақ бўлди. Натижада У.Абдувалиевга паспорти ва ушлаб қолинган иш ҳақи қайтарилди. Ҳамюртимиз темир йўл чиптасини сотиб олиб 10 май куни тунда ватанга йўл олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг