Тириклайин ёнди. Британиялик аёл қўл кремидан фойдалангандан сўнг вафот этди
Британиялик аёл намиқтирувчи кремдан фойдалангандан сўнг тириклайин ёниб кетди, дея хабар берди «РЕН ТВ».
Лондонда истиқомат қилувчи Ивонн Уэбб таркибида парафин бўлган қўл учун оддий намиқтирувчи кремдан фойдаланган. Шундан сўнг газ плитасини ёқмоқчи бўлган. Натижада аввал қўли, кейин юзи ва бутун танаси ёна бошлаган. Аёл ёрдам сўраб кўчага югуриб чиққан. Бироқ қўшнилари ёрдам беришга улгурмаган. У тириклайин ёнган.
Экспертларнинг сўзларига кўра, аксарият намиқтирувчи кремларнинг таркибида тез аланга олувчи парафин моддаси, шунингдек, нефть ва табиий ёғлар бўлади. Шунга ўхшаш моддалар бутун дунёда миллионлаб одамлар ишлатадиган лосьон, тоник, бальзам ва бошқа декоратив ва шифобахш косметик воситалар таркибида ҳам мавжуд. Бундан ташқари, улардан фойдаланганда эҳтиётсизлик оқибатида косметика доғлари кийим ёки мебелда ҳам қолиши мумкин. Улар тез аланга олиши билан хавфли.
«Намиқтирувчи крем ҳаётимизга очиқ-ойдин хавф солади. Бу фақат ўзининг зарарлигида эмас. Балки бошқа ўнлаб омилларни ҳам унутмаслик керак: кремни суртгандан сўнг оловга яқинлашмаслик, гугурт ва зажигалкани ушламаслик, газ плитасидан узоқроқ юриш тавсия этилади», — деди фармацевт Иброҳим Ходади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter