Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тирбандликларга сабаб бўлган таъмирлаш қачонгача давом этиши айтилди

Тирбандликларга сабаб бўлган таъмирлаш қачонгача давом этиши айтилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрининг Бобур ва Нукус кўчаларида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ишлар доирасида асфальт қопламасини янги технологиялар асосида янгилаш, янги йўл усти белгиларини чизиш, ҳудудга қўшимча дарахт ва буталар экилиши кўзда тутилган.

«Бўлиб ўтаётган кенг кўламли йўл таъмирлаш ишлари аҳоли норозилигига, тирбандликларга сабаб бўлди. Шу билан бирга, ёғингарчиликлар сабабли ҳамда кундузги тирбандликларни бироз камайтириш мақсадида ишлар асосан тунги соатларда амалга оширилмоқда.

Бу вазият учун шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўраймиз. Мазкур жараён ҳокимликнинг қатъий назоратида эканлигини ва ишлар якунланиши 2-3 ноябрь кунларига режалаштирилганини маълум қиламиз», дейилади Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг