Таъмирлаш ишлари сабаб республиканинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади

Таъмирлаш ва газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари сабабли 22 феврал куни айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Жумладан:
- Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 10:00 дан 17:30 гача 2840 та аҳоли ва 54 та улгуржи истеъмолчиларда;
- Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 08:00 дан 18:00 гача 7000 та аҳоли истеъмолчиларида;
- Қашқадарё вилояти Косон туманида 09:00 дан 18:00 гача 9147 та аҳоли ва 95 та улгуржи истеъмолчиларда;
- Сурхондарё вилояти Музработ туманида 10:00 дан 17:00 гача 1966 та аҳоли ва 26 та улгуржи истеъмолчиларда;
- Хоразм вилояти Боғот, Хонқа ва Шовот туманлари ва Хива шаҳрида 09:00 дан 18:00 гача 32264 та аҳоли ва 692 та улгуржи истеъмолчиларда;
- Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида 09:00 дан 18:00 гача 849 та аҳоли истеъмолчиларида.
Хабарда таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланиши айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter