Тиббиёт бирлашмасида фоҳишахона сақлаган аёл ушланди
Бухоро вилояти ИИБнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Шофиркон туманидаги «Қалмақон» маҳалласи, Қалмоқон қишлоғида жойлашган Тиббиёт бирлашмасида фоҳишахона сақлаган аёл қўлган олинган.
Маълум бўлишича, мазкур бирлашманинг туғруқ бўлимида ишловчи аёл хоналардан бирида ўзига аввалдан таниш бўлган эркак ва аёлнинг ишқий муносабатда бўлиши учун шароит яратиб берган. Ўз шахсий манфаати йўлида Тиббиёт бирлашмадан ғаразли мақсадда фойдаланган ишчи «хизмати» эвасига 200 минг сўм миқдорида пул олган.
Ҳолат Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан «фохишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» тезкор тадбири давомида аниқланган.
Айни пайтда аёлнинг бундан илгари ҳам шу ишга алоқадор ҳаракатлари ўрганилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш), 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter