Мактаб формаси бўйича янги қарор эълон қилинди
Ҳукумат қарорига (271-сон, 19.05.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди).
Қайд этилишича, 2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.
Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.
Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси шакллари Ҳукуматнинг 15.08.2015 йилдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган эди.
Қайд этиш лозимки, икки йил аввал умумий ўрта таълим мактабларида мажбурий формани жорий этиш кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ва мажбурий форма жорий қилиниши 5 йилга кечиктирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter