«Терминатор» шифохонага тушиб қолди
Машҳур актёр Арнолд Шварценеггер шифохонада юрак операциясини ўтказди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.
70 ёшли актёр ва Калифорниянинг собиқ губернатори ҳозирча шифохонада қолмоқда, унинг ҳолати яхши дея баҳоланаяпти.
Актёрда юрак клапанини алмаштириш операциясини ўтказиш лозим бўлган, аммо синов жараёнида муаммо юзага келган. Кейинги операция бир неча соат давом этган ва муваффақиятли тугаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter