Текширув бошланди: вертолётга сиғмагани учун асирдаги афғон ўлдирилган
Aвстралия мудофаа вазирлиги Aфғонистонда маҳбуснинг махсус кучлар томонидан ўлдирилиши эҳтимолини текширмоқда. Бу ҳақда Aмериканинг ABC телеканалига таяниб «РИA Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 2012 йилда содир бўлган. Австралиялик махсус кучлар қамоқхонага олиб кетаётган вертолётда бўш жой етмагани боис асирга олинган афғонни отиб ташлашган.
Вертолёт экипажи бошлиғи журналистларга маълум қилишича, австралиялик ҳарбийлар бортга етти нафар ҳарбий асирни олмоқчи бўлишган, бироқ атиги олтита жой қолган эди.
Аввал атроф жимжит бўлиб қолди, сўнг ўқ овози янгради. Шундан кейин австралияликлар: «Ок, бизда бор-йўғи олтита асир бор», деб айтишди.
«Улар эндигина ушланиб, боғланган афғонни шунчаки ўлдиришганди», — деди америкалик ҳарбий хизматчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter