Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар бир йилгача муддатга алоҳида ҳимояга олинади

Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар бир йилгача муддатга алоҳида ҳимояга олинади

Фото: Президент матбуот хизмати

Видеоселектор йиғилишида Президент «Оилада аёлларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришимиз шарт», деб таъкидлади.

Амалдаги тартибга мувофиқ, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар 30 кун муддатга алоҳида ҳимояга олинади. Лекин, бу муддат ўтгандан кейин улар билан ишлаш тизимида бўшлиқ бўлиб қолган.

Бундан буён, аёлларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси суд томонидан кафолатли таъминланади. Алоҳида ҳимояга олиш бир йилгача муддатга белгиланади.

Бунда:

- маҳалла раиси Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш комиссиясига бош бўлади;

- маҳалладаги хотин-қизларга масъул аёл жабрланган аёлларга мотивация беради, турмуш қийинчиликларини енгишни ўргатади, бунга психологларни жалб қилади;

- ҳоким ёрдамчилари бундай оила аъзоларининг бандлигини таъминлайди;

- профилактика инспектори зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворини ўзгартириш чораларини кўради.

Сенат, Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олишга қаратилган янги тизим яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг