Тахтакачда «жонланган» гўшт тармоқ фойдаланувчиларини қўрқитиб юборди (видео)
Тахтакачда қимирлай бошлаган гўшт бўлаги тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетмоқда.
Ролик «Yo! Artist» тахаллусли «Twitter» фойдаланувчиси томонидан жойланган. Унинг ёзишига қараганда, онаси гўшт пиширмоқчи бўлган, бироқ тахтакачга қўйган гўштнинг қимирлай бошлаганини кўргач, қўрқиб кетган ва фикридан қайтган.
Видео 14 мингдан ортиқ ретвит, қарийб 21,5 мингта лайк тўплаган.
Кўпгина ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу роликдан ҳақиқатан ҳам даҳшатга тушишганини ёзишган. Баъзилар эса бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқлигини таъкидлашган. Уларнинг сўзларига кўра, ҳамма гап нерв толаларида: улар янги сўйилган гўштда маълум вақтгача ҳаракатини давом эттиради.
GUYS KENAPA DAGING KORBAN NI GERAKKKKKK
— Yo! Artist (@tterororo) July 31, 2020
Mak aku taknak masak sebab takut 😂 pic.twitter.com/XRma8VIUqH
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter