Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўзгарди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўзгарди

Фото:Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берган.

М.Маматхонов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

У 1998 – 2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.

2016 – 2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган. Маматхонов 2018 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг