Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон орқали ҳаракатланишни режалаштираётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Қозоғистон орқали ҳаракатланишни режалаштираётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари ушбу ҳудудда об-ҳавонинг кескин совушидан огоҳлантирилмоқда.

«Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган», – дейилади Меҳнат миграцияси агентлиги огоҳлантирувида.

Агентлик, шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин ўзбекистонлик оиланинг Ғарбий Қозоғистон вилоятида ЙТҲга учрагани ва оиланинг 3 нафар аъзоси ҳалок бўлгани айтилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг