Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Ташқи ишлар вазирлиги таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ибрагимов Бахтиёр Баҳодирович (илгари Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси лавозимида ишлаган) — Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланди.

Мирзараҳимов Сарвар Ҳамитжонович (илгари Давлат протоколи бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) — Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи вазифасини бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Акрамов Умид Шуҳратович (илгари Ташқи ишлар вазирлиги Молия -иқтисодиёт бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган) — Иқтисодий таъминот бўлими бошлиғи вазифасини бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг