Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева водий вилоятларидаги ўрганишларга тўхталди

Танзила Норбоева водий вилоятларидаги ўрганишларга тўхталди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 44-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Анъанага мувофиқ ялпи мажлис кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилишидан аввал сенаторлар ҳудудларда олиб борган ўрганишлари давомида аниқланган камчиликлар, аҳолини қийнаган муаммолар  қизғин муҳокама қилинди.

Бу борада Сенат раиси Т.Норбоева Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича қилинган ишлар ва вазифалар юзасидан олиб борилган ўрганишларга тўхталди.

— Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида Ишчи гуруҳларимиз дастлабки ўрганишлар ўтказдилар, қатор муаммоли масалалар аниқланди, уларни бартараф этишга қаратилган тегишли аниқ чоралар белгиланди.

Хусусан, водий вилоятларидаги туман (шаҳар)ларнинг ҳар бири бўйича жами 1 220 та банддан иборат «Йўл хариталари» (жами 49 та) қабул қилинди.

Унда ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ҳажмларини ва бюджетга тушумларни ошириш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича 2023 йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ белгиланди.

Аввало Ҳукумат, қолаверса масъул этиб белгиланган мутасадди республика ва маҳаллий ижро органларидан кўрсатилган ҳар бир банднинг ижроси учун жавобгарлик талаб этилади. Мазкур вазифаларнинг ижроси қатъий назоратга олинади. Ўз навбатида уларни амалга оширишда Сенат томонидан барча зарур кўмак кўрсатилади», деди Сенат раиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг