Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли дин ходими «Вақф» ва масжидлардаги ҳужжат ишлари ҳақида гапирди

Таниқли дин ходими «Вақф» ва масжидлардаги ҳужжат ишлари ҳақида гапирди

Шермурод Тоғай

Таниқли дин ходими Шермурод Тоғай Ўзбекистон мусулмонлари идораси  ҳузуридаги «Вақф» жамоат фонди Васийлик кенгаши аъзолигига сайланди. Бу ҳақда домланинг ўзи ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

Шунингдек, «қарийб қирқ йилдан зиёд вақт мабойнида жуда кўп воқеаларни боши»дан ўтказгани, «бир неча марта ўтказилган тафтишларда иштирок этгани учун сўроқларга тутилиб», арзимас нарсалар учун ойлаб тергов бергани, қариган чоғида кимларнингдир хатоси учун юзи шувит бўлишлигини хоҳламаслиги,  агар қонундан ташқари бирор иш қилинса, асло имзо чекмаслиги ҳамда фонд фаолиятига  «ҳалол ва шаффофолик бўлсагина» васийлик кенгаши аъзолигига рози бўлишганини ҳам таъкидлайди.

Шермурод Тоғай фикрини давом эттириб, яна шундай дейди: «... «Вақф» низоми худди масжидларнинг низомига ўхшайди. Масжиднинг ҳайъат аъзолари бор: имом-хатиб ҳар уч ойда ҳайъат аъзоларига ҳисобот бериши ва режалар тасдиқлашланиши керак. Аммо ҳайъат тўқсон фоиз масжидларда  (масжид ҳайъати) ишламайди. Бирор масжидга имом-хатиб, ноиби имом (ўринбосар) тайинланса (ёки) бўшатилса,  уни масжиднинг 100 кишилик ташаббускор (гуруҳи) тасдиқлаши керак. Акс ҳолда, буйруқ қонуний ҳисобланмайди...   Аммо (бу тартиб)  умуман ишламайди...

«ВАҚФ» нинг васийлик  (кенгаши) тўғрисидаги (маъёрий ҳужжатлар) нақадар амалда бажарилади ­­— буни кузатиб борамиз. Сизларга қилинадиган ишлар тўғрисида, маълумотлар бериб борамиз. Зеро, одамлар «ВАҚФ» деганда юлғичларни тушунмасин. Ҳалоллик ва шаффофлик билан иш юритишга ҳаракат қиламиз. Ишқилиб, емаган сомсага пул тўлаб, ёмон отлиқ бўлмасак бўлди. «ВАҚФ» ишларидан мақсад пул ювиш бўлмаса бўлди. Бизга  (қўйиб берса) биронта  қонун бузилишига йўл қўймаймиз», дейди собиқ имом-хатиб.

Пировардида, Ш.Тоғай фонд томонидан анча хайрли ишлар амалга оширилгани ва оширилаётганини ҳам қайд этиб, «...Сиз эса васийликка кимлар ҳақдорлиги тўғрисида мактубларингизни йўлланг. Аллоҳнинг даргоҳларида юлғичлик бўлмасдан соф ишларимиз билан юзларимиз ёруғ бўлсин!» — дея дуо қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг