Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

60 мингдан зиёд аҳоли қувончининг чеки йўқ!

60 мингдан зиёд аҳоли қувончининг чеки йўқ!

Видеодан кадрлар

Вақф хайрия жамоат фонди «Оби ҳаёт» акцияси доирасида, ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг олис туманларидаги, ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда 71 та тоза ичимлик суви артезианларини қазиб чиқариб, аҳолига тақдим этди.

Натижада, ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган 60 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, ВАҚФ фонди томонидан жорий йилнинг март ойи давомида 21 та артезианлар чиқарилиб фуқароларга топширилган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади» (Ибн Асокир ривояти).

Мазкур хайрли ишларга ҳисса қўйганларни Аллоҳ мукофотласин!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг