Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди

«Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди

Фото: Shahnoza Taylakova

Жорий йилнинг 8 май куни Тошкент давлат юридик университетида «Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг навбатдаги  муҳокамаси бўлиб ўтди.

Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳасида боблар сони амалдаги 5 тадан 12 тага ва моддалар сони 34 тадан 70 тага етказилди.

Фото: Shahnoza Taylakova

Қонун лойиҳаси структурасида боблар ва моддалар мантиқий кетма-кетликда жойлаштирилди. Унда амалдаги қонуннинг 33 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб мазмунан тўлдирилди ҳамда илғор хорижий давлатларнинг тажрибаларини инобатга олган ҳолда қўшимча 36 та янги модда киритилди.

Қонун лойиҳасига қуйидаги янги боблар киритилди:

-таълим фаолияти ва уни ташкил этиш (4-боб);

-таълим муассаси ходимлари (5-боб);

-таълим олувчилар ва ота-оналар (қонуний вакиллар)нинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги (6-боб);

-Таълим жараёни қатнашчиларининг ижтимоий ҳимояси (7-боб);

-таълим муассасаларини лицензиялаш, давлат аккредитацияси, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификацияси ва апостиль қўйиш (8-боб);

-таълим тизимида давлат назорати (10-боб);

-таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик (11-боб).

Фото: Shahnoza Taylakova

Қонун лойиҳасига қуйидаги асосий янги моддалар киритилди:

-катта ёшдагилар таълими;

-махсус таълим;

-инклюзив таълим;

-давлат – хусусий шериклик;

-таълим соҳасига инвестицияларни киритиш;

-таълим соҳасидаги давлат назорати;

-таълим муассасаларининг ўзини ўзи баҳолаши;

-таълим иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарилиги;

-таълим соҳасида экспериментал ва инновацион фаолият ва бошқалар.

Шунингдек, янги таҳрирдаги  қонун лойиҳасида таълим олувчиларни таълим олиш ёки педагог кадрларни таълим фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этишнинг тақиқланиши ва бунда раҳбарларнинг жавобгарлиги белгиланди, таълим соҳасидаги давлат бошқарув органларининг ваколатлари ва таълим муассасаларининг фаолияти эркинлиги кенгайтирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг