Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Таиланддаги 5-10 минг долларлик иш»нинг миси чиқди

«Таиланддаги 5-10 минг долларлик иш»нинг миси чиқди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда Таиланд ҳудудида 5-10 минг АҚШ доллари миқдорида иш таклиф этиш бўйича ёлғон эълонлар тарқалмоқда.

Алдов қурбони бўлган фуқаролар Таиланд ҳудудига келгач, ноқонуний тарзда қўшни давлатлар ҳудудига олиб ўтилмоқда, мажбурий меҳнат ва одам савдоси қурбонига айланиш ҳолатлари кузатилмоқда, дейилади консулхона хабарида.

«Юртдошларимиздан ёлғон маълумотларга ишонмасликларини, осон иш таклифларига эътибор бермаслик ва уларнинг тарқалишига йўл қўймасликларини сўраймиз», дея якунланади баёнот.

Агар сиз шу каби вазиятга тушиб қолсангиз, Бангкок шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
+6626753995, yoki +66842150202 (Telegram, WhatsApp).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг