Светофор ўрнига янги технология
Американинг «Ford» компанияси автомобиллар ўртасида электрон алоқани таъминловчи технология ишлаб чиқди, бу чорраҳаларни хавфсиз кесиб ўтишда қўл келади, ҳатто келгусида светофорлар ўрнини эгаллаши ҳам мумкин, дея хабар бермоқда компаниянинг Европадаги бўлими матбуот хизмати.
Янги ишланма барча транспорт воситаларини боғловчи электрон коммуникация тизими ҳисобланади, чорраҳаларни хавфсиз кесиб ўтиш, йўлларда автомобиллар тиқини ҳосил бўлишининг олдини олишда ёрдам беради. Чорраҳаларга яқинлашаётганда тизим яқин атрофдаги машиналарнинг ҳаракатланиш траекторияси ҳақида маълумот тўплайди ва ҳаракатланиш тезлигининг энг оптимал вариантини ҳисоблаб беради.
Хабар қилишларича, тизим айни пайтда Буюк Британиянинг жануби-шарқидаги Милтон-Кинс шаҳрида синовдан ўтмоқда.
Япониянинг «Honda» компанияси автомобиль ҳайдовчилари учун «ақлли чорраҳа» тизимини синовдан ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter