Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Светланани 1 000 000 сўмга сотган Юлдуз ушланди

Светланани 1 000 000 сўмга сотган Юлдуз ушланди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 12 апрель куни соат 19:00 ларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 36 ёшли Д.Юлдуз Янгибозор тумани Юқорибашқир маҳалласида жойлашган хонадонида 33 ёшли Х.Светланани шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқароларга бир кечага 1 000 000 сўм эвазига сотган вақтида ушланиб, ундан кимёвий ишлов берилган 1 000 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Д.Юлдузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг