Сув учун рухсатнома олиш тартиби тушунтирилди (видео)
Эндиликда сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олиш мумкин.
Ҳуқуқий ҳужжатга кўра, ушбу рухсатнома сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишни, шу жумладан, сувни олишни ва оқова сувларни оқизиб юборишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга татбиқ қилинади.
Жисмоний шахсларнинг коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан суткасига 5 м3гача сувдан умумий фойдаланишида эса татбиқ этилмайди.
Рухсатнома олмасдан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш тақиқланади.
Авваллари бу турдаги рухсатномаларни олиш учун тегишли ташкилотларга бир қанча ҳужжатлар билан қайта-қайта мурожаат этиларди. Ҳозирги кунда электрон ҳукумат туфайли идоралараро ўзаро боғланиш ва келишиш электрон тарзда йўлга қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter