Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сутни кўп истеъмол қилиш саратонга сабаб бўлиши мумкин — олимлар

Сутни кўп истеъмол қилиш саратонга сабаб бўлиши мумкин — олимлар

АҚШнинг Лома Линда университети олимлари тадқиқотларига кўра, кўпроқ сут истеъмоли аёлларда кўкрак бези саратони хавфини ошириши мумкин. Бу ҳақда «Mirror» хабар берди.

Тадқиқотни олиб борган доктор Гари Фрейзер шундай деди: «Кунига атиги чорак стакан сут истеъмол қилиш кўкрак саратони хавфи 30 фоизга оширади. Кунига бир стакан сут ичганда, саратон билан боғлиқ хавф 50 фоизгача ошиши мумкин. Кунига 2-3 стакан ичганларда хавф 70-80 фоизгача кўтарилади».

Тадқиқотда тадқиқотчилар АҚШда 53000 га яқин аёлларнинг парҳезларини таҳлил қилишди. Уларнинг барчаси дастлаб саратон касаллигидан азият чекмаган ва деярли саккиз йил давомида кузатилган.

Саккизинчи йил охирида 1057 аёлга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилди.

Доктор Фрейзернинг айтишича, «сут маҳсулотларини соя ёғига алмаштириш хавфнинг сезиларли даражада камайишига сабаб бўлиши мумкин».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг