Сурхондарёдаги «метан заправка»ларга ҳам маълум чекловлар киритилди
Сурхондарё вилоятидаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги автомобилларга газ қўйиш компрессор шохобчалари (АГТКШ)га етказиб берилаётган табиий газ таъминотини вақтинчалик чеклаш бўйича режа-жадвал тасдиқланган.
Унга кўра, белгиланган АГТКШ жуфт кунларида соат 7-00дан 15-00 га қадар, айримлари эса тоқ кунларида соат 7-00дан 15-00га қадар табиий газ билан таъминланиши белгиланган.
Ҳокимлик мазкур чоралар вақтинчалик эканини ва «муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан» барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтишини маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Фарғона водийси вилоятларида айни кунларда АГТКШлар фаолиятини вақтинчалик тўхтатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter