«Вайрона остидан жасад топилди» — Сурхондарёдаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берилди

Аввалроқ, бугун 7 декабрь куни соат 03:57 да Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «Инденим» савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ портлаш юз бергани хабар қилинганди.
Ҳодиса оқибатида 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилгани, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилгани маълум қилинганди.
ФВВ ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, 30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.
Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter